Янгиликлар лентаси

August, 2016

  • 30 August

    Уэйн Руни: ЖЧ-2018 мусобақасидан сўнг терма жамоадаги фаолиятимни якунлайман

    Англия терма жамоаси ҳамда “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан кейин ўзининг терма жамоадаги фаолиятини якунламоқчи эканини маълум қилди.

    Англия терма жамоаси ҳамда “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан кейин ўзининг терма жамоадаги фаолиятини якунламоқчи эканини маълум қилди. “Ўйлашимча, Россиядаги мусобақадан сўнг халқаро футбол билан хайрлашиш учун яхши қулай фурсат бўлади. Мен шу қарорга келдим. ЖЧ-2018 мусобақаси Англия терма жамоаси билан нимадир ютиш учун сўнгги …

    Батафсил »
  • 30 August

    Тҳе Беатлес аъзоси Жон Леннон қотилининг муддатидан аввал қамоқдан чиқиш арзномаси тўққизинчи марта рад этилди

    The Beatles a’zosi Jon Lennon qotilining muddatidan avval qamoqdan chiqish arznomasi to‘qqizinchi marta rad etildi

    АҚШнинг Ню-Ёрк штати расмийлари Британиянинг Тҳе Беатлес асосчиларидан бири, гуруҳ етакчиси – Жон Леннонни 1980 йилда отиб ўлдирган Марк Девид Чепменга тўққизинчи марта муддатидан аввал қамоқдан чиқиш илтимосини рад этди. Бу ҳақда 61 ёшли жиноятчининг арзномасини кўриб чиққан тегишли комиссиянинг чоп этилган баёнотида маълум қилинди. Чепмен уюштирган қотиллиги учун Ню-Ёрк …

    Батафсил »
  • 30 August

    7 сентябрь куни iPhone 7 смартфонинг тақдимоти бўлиб ўтади ва тақдимот транслацияси тўғридан-тўғри Lorem.uz сайтида амалга оширилади

    7-sentabr kuni iPhone 7 smartfoning taqdimoti bo'lib o'tadi

    Apple компанияси 7 сентябрь кунидаги тақдимот учун таклифномаларни тарқатиб улгурди. Ушбу тақдимотда узоқ кутилганiPhone 7, Apple Watch 2 ва янгиланган Macbook PRO тақдим этилади. Тақдимот Сан-Франсискода Тошкент вақти билан 22:00да бўлиб ўтади. Ушбу тақдимотни онлине транслациясини тўғридан-тўғри Lorem.uz сайтидан кўришингиз мумкин. Айни шу пайтда lorem.uz’га киришни унутманг! Янги iPhone дизайни ва …

    Батафсил »
  • 30 August

    Путин: Арктика геосиёсий ўйинлардан холи ҳудуд бўлиши керак

    Putin: Arktika geosiyosiy o‘yinlardan xoli hudud bo‘lishi kerak

    Россия президенти Владимир Путиннинг баёнот беришича, Арктика минтақаси, турли ҳарбий блокларнинг геосиёсий ўйинлари, турли хил махфий келишувлар ва таъсир доирасини белгилаб олиш кабилардан холи ҳудуд бўлиши лозим. Путиннинг таъкидлашича, Россия унинг миллий манфаатларига риоя қилинганда Арктикани тинч йўл билан ўзлаштириш ва бошқа давлат манфаатларини ҳурмат қилишга тайёр. “Ишончим комилки, Арктика …

    Батафсил »
  • 30 August

    «Газпром» «Турк оқими» борасидаги музокараларни 31 августдан қайта тиклайди

    “Gazprom” “Turk oqimi” borasidagi muzokaralarni 31-avgustdan qayta tiklaydi

    «Газпром» 31 августдан эътиборан «Турк оқими» газ қувури қурилиши ишларини қайтадан бошлаш бўйича музокараларни қайта тиклайди. «Музокаралар амалда боряпти, бу жараён Туркия иқтисодиёт вазирининг Россия энергетика вазири билан учрашувида бошланган эди. Жараённи қайта тиклаш борасида келишувга эришилган эди. ‘Газпром’ бошқаруви раиси Алексей Миллер эртага Туркияга сафар қилиши кутилмоқда. Мен ҳам …

    Батафсил »
  • 30 August

    Қирғизистон мамлакат пойтахтида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

    Qirg‘iziston mamlakat poytaxtida xavfsizlik choralarini kuchaytirmoqda

    Қирғизистон президенти мамлакат пойтахти Бишкек шаҳрида хавфсизлик чораларини кучайтириш ва хорижий элчихоналарни қўриқлаш ишларини кучайтириш тўғрисида кўрсатма берди. Бунга, 30-август куни эрталаб, ҳудкуш террорчи автомобилда Хитой элчихонасига бориб урилгач, портлаш юз бергани сабаб бўлган. Бу воқеа оқибатида 5 киши енгил жароҳатланган. Ҳужум қилган террорчи ўзини портлатиб юборган. Ҳодиса “террорчилик” дея …

    Батафсил »
  • 30 August

    Еврокомиссар Туркиянинг Евроиттифоққа қўшилиш шарти Эрдўғоннинг ҳокимиятдан кетиши эканлигини айтди

    Yevrokomissar Turkiyaning Yevroittifoqqa qo‘shilish sharti Erdo‘g‘onning hokimiyatdan ketishi ekanligini aytdi

    Германиялик еврокомиссар Гюнтер Эттингернинг сўзларига қараганда, Ражаб Тоййиб Эрдўғон президентлигида Туркия ҳеч қачон Европа Иттифоқига қўшила олмайди. «Бу масалани, афтидан, Эрдўғондан сўнг муҳокама қилиш керак бўлади», — деди Эттингер. Унинг қўшимча қилишича, мавжуд вазиятда Туркиянинг Евроиттифоқ таркибига қўшилиши кейинги ўн йилликдан эрта содир бўлмайди. Шу билан бирга, Эттингер Туркия Европа …

    Батафсил »
  • 30 August

    АҚШда оқ танли аҳолини ҳимоя қилувчи ирқчи ташкилот тузилди

    AQSHda oq tanli aholini himoya qiluvchi irqchi tashkilot tuzildi

    АҚШда оқ танли аҳолини ҳимоя қилишни мақсад қилган ҳаракат пайдо бўлди. Ташкилот “White Lives Matter” (“Оқлар ҳаёти ҳам муҳим”) деб номланди ва бу афро-америкаликлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи “Black Lives Matter” гуруҳи номига ишора қилади. Мазкур ҳаракатнинг бир неча фаоллари Техас штатининг Хьюстон шаҳридаги рангли аҳоли тараққиётига кўмак бериш Миллий ассоциацияси …

    Батафсил »
  • 30 August

    ОАВ: Хитой ижтимоий ва кўнгилочар янгиликлар устидан назоратни кучайтиради

    OAV: Xitoy ijtimoiy va ko‘ngilochar yangiliklar ustidan nazoratni kuchaytiradi

    ХХР матбуот, нашриёт, радиоэшиттириш, кинематография ва телевидения Давлат бошқармаси мамлакат ОАВдаги кўнгилочар ва ижтимоий мавзудаги янгиликлар устидан назоратни кучайтиради. Маъмуриятда қайд этишларича, янгиликлар саҳифаларида умум қабул қилинган ғоя ва “ижобий мазмун” устунлик қилиши лозим. ОАВ “одобсиз ҳазиллар”, “классикани таҳқирлаш” ва “ғарб турмуш тарзини ҳаддан ташқари мақтаб юбориш”дан сақланиши лозим. Ҳужжатга …

    Батафсил »
  • 30 August

    Франция иқтисодиёт вазири сайловларда иштирок этиш мақсадида истеъфо бермоқчи

    Fransiya iqtisodiyot vaziri saylovlarda ishtirok etish maqsadida iste’fo bermoqchi

    Франция иқтисодиёт вазири Эмманюел Макрон истеъфога чиқиб, 2017 йилга президентлик сайловларида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу борадаги расмий баёнот тез орада берилади. Ле Поинт журнали ахборотига кўра, Макрон истеъфо ҳақидаги баёнотини бир муддат илгари тайёрлаган бўлиб, охирги вақтга қадар буни сир сақлаган. 29 августдан эса у Франция президенти Франсуа Олланд билан …

    Батафсил »

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: